ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тегишли идора ва ташкилотлар мутасадди вакиллари, устоз-педагоглар ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Таъкидланганидек, юртимизда ёшлар сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, уюшмаган, тарбияси оғир ва носоғлом оилавий муҳитда ўсаётган ўғил-қизлар билан ишлаш тизимида сезиларли натижаларга эришилмоқда. Пойтахтимиздаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан ҳам бу борада қилинаётган ишлар алоҳида эътирофга моликдир.
[gallery-13328]
Марказ томонидан ўтган даврда тегишли ташкилот, идоралар билан ҳамкорликда 959 та оиладаги тарбиявий муҳит ўрганилди. 119 нафар бола марказга қабул қилиниб, уларнинг 89 нафарига спорт мактабларида бепул машғулотларда иштирок этиши учун сертификатлар топширилди ва спорт инвентари ҳамда уст-бош, кийим-кечаклар билан таъминланди. 13 нафар ота-онани касбга йўналтириш мақсадида мономарказларга йўлланма ажратилди. 8 ота-онанинг бандлиги таъминланди. 4 нафар ўқувчи ихтисослаштирилган спорт мактабларига жойлаштирилди. Шунингдек, юзта оила билан профилактик-тарбиявий чора-тадбирлар амалга оширилди. 103 нафар бола чуқурлаштирилган психодиагностика текширувидан ўтказилди.
Тадбирда шу ва шу каби самарадор ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ёш авлод таълим-тарбияси йўлида намуна бўлаётган, марказ фаолиятига яқиндан ёрдам бераётган бир гуруҳ фидойи инсонлар тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА