Ҳар 1000 кишига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда
Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 миллион 51 минг 734 тани ташкил этмоқда.
Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 284 минг 608 тага ошган.
Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.
ЎзА