Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Алимент пулларини тўлаш ва олиш ягона ахборот тизими орқали амалга оширилмаяпти» номли ҳақиқатга зид бўлган хабар юзасидан Мажбурий ижро бюросининг баёноти:
Алиментга доир мазкур масала Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги «Суд ҳужжатлар ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сонли Фармонининг 6-бандидаги “2021 йил 1 мартдан бошлаб, ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши ҳақидаги тартиб моҳияти инобатга олмаган кўринади.
Ваҳоланки, алимент тўловларининг масофавий мониторинг қилиш, ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини алимент мажбуриятларининг банк ҳисоб варағи билан интеграция қилиш тартибини йўлга қўйиш бўйича амалий ва техник ишлар анча олдин бошланган эди.
Чунки тарихда ва қолаверса собиқ Суд департаменти даврида ҳам бундай тизим мавжуд бўлмаган. МДҲ давлатлари орасида дастлаб Ўзбекистонда шундай тизимни йўлга қўйди.
Февраль ойида ташриф буюрган қўшни республика делегацияси ҳам буни алоҳида эътироф этган эди.
Республикамиздаги 280 мингдан ортиқ алимент олувчи фуқаролар бепул ва беғараз равишда пластик карточкаларни етказиш масаласини банк муассасалари билан олиб борилган музокараларда бу ишни айнан «Алоқабанк» ўз зиммасига олди.
Ҳозирда 1 мартдан кунидан ҳозирга қадар 68.597 мингдан ортиқ пластик карточкалар ишлаб чиқилиб, тарқатиш ишлари бошланган.
Бу амалиёт янгича босқич бўлгани боис юзага келаётган муаммолар ҳам йўқ эмас.
Масалан, айрим фуқароларимиз:
- ўзида мавжуд бўлган ва амалда бошқа банкка пластик карточкага ўтказиш имкони борми?
- янги турдаги пластик карточкага алиментдан ташқари пул маблағларини қабул қилиш мумкинми ва буни қай тарзда ажратиб олиш мумкин?
- нақд олишда муаммо бўлмайди каби саволлар учрамоқда.
Бу каби саволларга жавоб бериш ва тушунтириш, шунингдек пластик карточкаларни олиш учун Бюро ва «Алоқабанк» шаҳобчаларига келмаётган фуқароларга, банк ва Бюро давлат ижрочилари маҳалла ва уй-уйма юриб тарқатиш чораларини кўришмоқда.
Бу тизимнинг қулайлиги:
- алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижроси
амалда автоматлаштирилади;
– алимент тўловчи ва олувчиларга қулайлик яратилади;
– алимент тўловчилар устидан доимий (масофавий) назорат ўрнатилади;
– фуқаролар мурожаатларининг кескин камайишига эришилади.
Одатий равишда фуқароларимиз энди алимент пулларини Почта тармоқлари ёки МИБ бўлимларига бориб олишига, ортиқча харажатларнинг сарфланишига (Почта хизмати) ҳожат қолмайди.
Бундан ташқари, яна бир янгиликни ҳам йўлга қўйдик.
Жамиятимиздаги оғриқли ва МИБ учун ҳам долзарб бўлган алимент тўловлари бўйича - Мобил алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун Play Market иловасидан MIB.UZ махсус дастурини юклаб олиши мумкин.
Мазкур ягона электрон тизимидаги :
“Қарздорликни текшириш” блоги - мавжуд алимент ва бошқа қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни олиш;
“Республикадан чиқишга чеклов” блоги - алимент қарздорликлари мавжуд тақиқларни билиш;
“Алимент калкулятори” алимент тўловларининг миқдорига аниқлик киритиш;
“Ижро мониторинги” блоги – ижро ишлари ва кўрилаётган чоралар жараёнини кузатиб бориш имкониятларини тақдим этади.
МИБ матбуот хизмати