“Ханчжоу-2022": Кемран олтин, Шерзод кумуш медаль соҳиби бўлди
Хитой мезбонлигида ўтаётган Параосиё ўйинларининг пара дзюдо мусобақасида вакилларимиз навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги 60 кг. вазн тоифасида J2 классида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Кемран Нуриллаев ва Шерзод Намозов финалга йўл олди. Улар ўртасидаги баҳсда Кемран ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди. Шерзод эса Параосиё ўйинлари кумуш медалига эга бўлди.
Шу тариқа олтин ва кумуш медалларимиз олтитага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА