"Ханчжоу-2022": Жалгасбай Бердимуратов финалда
ХIХ ёзги Осиё ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланди. Мусобақанинг юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финалда полвонимиз 87 кг вазн тоифасида Масато Суми (Япония) устидан ғалаба қозонди ва олтин медаль учун курашадиган бўлди.
Финалда вакилимиз эронлик Носир Илизода билан беллашади.
Бугун эса футболчиларимиз финал йўлланмаси учун майдонга тушса, оғир атлетика, велоспорт, енгил атлетика, от спорти турларида медаллар учун қизғин кураш боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА