“Ханчжоу-2022”: Футболчиларимиз навбатдаги босқичга йўл олди
Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида иштирок этаётган футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "C" гуруҳида Гонконг термасига қарши иккинчи учрашувда майдонга тушди.
Учрашувнинг биринчи бўлими 4-дақиқасида Лей Нгаи Хои ҳисобни очган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўйин тизгинини ўз қўлларига олди. 65-дақиқада Алибек Давронов рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Жасур Жалолиддинов терма жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “C” гуруҳида терма жамоамиз 6 очко билан биринчи ўриндан жой олди ва плей-офф босқичида Индонезия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА