Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ханчжоу-2022” беш йил муқаддамги ўйинлардан нимаси билан фарқ қилмоқда?
19:12 / 2023-10-03

Кутилган ва кутилмаган натижалар билан давом этаётган 19-Осиё ўйинларининг ўнинчи кунги беллашувлари тарихга айланди.

Бугун, 3 октябрь кунги мусобақаларда Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган 26 та йўналишда беллашувлар ўтказилган бўлса, шундан 10 тасида совринли ўринлар учун курашлар бўлиб ўтди.  

Велоспортнинг шоссе йўналишида Ольга Забелинская ва Алексей Фомовский, каноэда эшкак эшишда Шоҳсанам Шерзодова, байдаркада эшкак эшишда Мадинахон Ашрафхонова, каноэда эшкак эшишнинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсида Шоҳмурод Холмуродов ва Нурислом Тўхтасин ўғли, байдаркада эшкак эшишнинг эркаклар ўртасидаги тўртлик баҳсида Самандар Ҳайдаров, Вильям Ибрагимов, Денис Онуфриев, Озоджон Амриддинов, байдаркада эшкак эшишнинг аёллар тўртлигида Шаҳризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина, Юлия Борзова, каноэда эшкак эшишнинг аёллар жуфтлик баҳсида Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова, енгил атлетика мусобақаларида Сафина Саъдуллаева ва Светлана Радзивил каби бир қатор спортчиларимиз иштирок этди.  

Ортда қолган 10 кунги беллашувлар натижаларига кўра, мамлакатимиз спортчилари 13 та олтин, 14 та кумуш, 21 та бронза, жами 48 медаллар шодасини қўлга киритган ҳолда 45 та давлат орасида 5-ўринни эгаллаб турибди.  

Хитой терма жамоаси 156 та олтин, 84 та кумуш, 43 та бронза медаль билан якка етакчига айланган бўлса, кейинги ўринда бораётган Япония (33-45-49), Жанубий Корея (32-42-63), Ҳиндистон (13-24-25), Ўзбекистон (13-14-21), Хитой Тайпейи (12-10-17), Таиланд (10-9-17), Шимолий Корея (7-10-5) давлатлари ўз ўринларини янада яхшилашга ҳаракат қилмоқда.  

Эришилаётган натижалар, спортчиларимизнинг кўрсаткичлари, шунингдек, бу галги ўйинлар беш йил муқаддам Индонезияда ўтган 18-Осиё ўйинларидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилаётгани хусусида таниқли спорт журналисти Комилжон Жумаев билан суҳбатлашдик.  

Тўлиқ суҳбат билан ЎзАнинг “Youtube” канали орқали танишишингиз мумкин.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/W7FB1_50s_8" title="“Ханчжоу-2022” беш йил муқаддамги ўйинлардан нимаси билан фарқ қилмоқда?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири  

Тўлқин Рўзиев  

суҳбатлашди