Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамжиҳатлик ва аҳиллик ила улғаяр Ватан
11:53 / 2022-07-07

Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ҳамжиҳат ва аҳил яшаб келаётгани тинчлигимиз, тараққиётимиз ва равнақимиз асосидир.

Бой ва қадим тарихимиз саҳифаларида айнан дўстлигимиз, аҳиллигимиз барча эришган ютуқларимизнинг асоси сифатида эътироф этилган. Зеро, синовли кунларимизда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, ҳамдард ва ҳамнафаслигимиз олий мақсад – юрт тинчлиги ва тараққиётига мустаҳкам замин бўла олганига гувоҳмиз.  

Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан республикамизнинг иқтисодий-ижтимоий, маданий соҳаларида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буни иқтисодиётнинг устувор йўналишларидан бири бўлган геология соҳасида ҳам кўриш мумкин.  

Хусусан, 2020 йили республикамиз геология соҳаси учун муносиб кадрлар тайёрлаш мақсадида замонавий технология ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган, таълим, илм ҳамда амалиёт интеграциясига асосланган кластер шаклидаги Геология фанлари университети ташкил этилгани катта воқеа сифатида эътироф этилди. Бу олий таълим даргоҳида бугунги кунда 700 дан ортиқ бўлажак геологлар таҳсил олмоқда. Улар қаторида Қорақалпоғистондан келиб таҳсил олаётган иқтидорли талабалар ҳам анчагина эканлиги янада қувонтиради. 

Бу ёшларимиз келажакда ер қарини геологик жиҳатдан чуқур ўрганиш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири бўлган минерал-хом ашё базасини ривожлантириш,  янгидан-янги фойдали қазилма конларини топиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш каби устувор вазифаларни бажарилишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиши шубҳасиз. 

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонга қилган ҳар бир ташрифларида Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш, аҳоли турмуш тарзини ўзгартириш, ҳар тамонлама етук ёш авлодни тарбиялашга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни белгилаб бермоқда, муҳим қарорлар ва фармонлар қабул қилинмоқда. 

Асрлар давомида мустаҳкамланган дўст-биродарлигимиз, аҳиллигимизга эса ҳеч қандай ташқи кучлар раҳна сола олмаслигига барчамизнинг ишончимиз комил. Зотан, Ватан шарафли меҳнат, ҳамжиҳатликдаги интилиш билангина равнақ топиши, гуллаб-яшнаши айни ҳақиқатдир.  

Мақсуд Исоқов  

Геология фанлари университети ректори в.б., 

геология-минерология фанлари доктори 

ЎзА