Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамза Юсуф – Шотландия миллий партиясининг янги етакчиси
15:17 / 2023-03-28

Бир партиялиларнинг 52 фоиздан кўп овозини тўплаган Ҳамза Юсуф Шотландия миллий партияси (SNP) етакчиси сайловининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди.

“BBC” хабарига кўра, бугун ғолиб номзоди Холируд – Шотландия парламентида кўриб чиқилади. Шундан сўнг у Шотландиянинг янги биринчи вазири сифатида тасдиқланади. Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил олдин Шотландия миллий партияси етакчиси ва биринчи вазири Никола Стержен ушбу лавозимдаги саккиз йиллик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилганди.

Юсуф Шотландия мустақиллиги учун ҳаракатни давом эттириши, шунингдек, сиёсий имтиёздан қатъи назар, мамлакат аҳолиси тўлиқ ҳимояланишини маълум қилди. Оммавий ахборот воситалари ёзишича, Юсуф янги лавозимда инқирозга юз тутаётган соғлиқни сақлаш ва таълим тизими билан боғлиқ масалани ҳал этиши, масалан, энг камбағал ва энг муваффақиятли ўқувчилар ўртасидаги тафовутни камайтириши керак.

Шу тариқа Жанубий осиёлик муҳожирларнинг 37 ёшли ўғли 24 йил аввал ташкил этилган ушбу лавозимнинг туб маҳаллий аҳолидан бўлмаган илк вакили, биринчи мусулмон бўлади.

 

ЎзА