Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамюртимиз Ал-Айнда бронза медалига эга бўлди
18:31 / 2022-11-09

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов бронза медалини қўлга киритиб, 2024 йили Парижда ўтадиган Паралимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколарига эга чиқди.

Дунёнинг энг кучли матонатли мерганлари қатнашаётган чемпионатда эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик милтиқдан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 213.3 очко жамғарди ва бронза медали соҳибига айланди.  

Ушбу йўналишда биринчи ва иккинчи ўринлар Жанубий Корея ҳамда Польша вакилларига насиб этди.  

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати баҳслари 3 ноябрда бошланган бўлиб, ўнда мамлакатимизнинг 3 нафар иродали спортчилари ўз йўналишларидаги баҳсларда иштирок этмоқда.  

Мусобақалар 15 ноябрга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА