Ҳамшираликка ишга киришнинг нархи 400 АҚШ долларими?
Қоровулбозорда фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллари олган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Қоровулбозор тумани Тиббиёт бирлашмаси масъул ходими, фуқаро Г.Ж.ни алдаб, унинг ишончига кирганлиги аниқланади.
Натижада туман Тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимига ярим ҳисса ҳамширалик вазифасига ишга жошлаштиришни ваъда қилади. Эвазига 400 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА