Хамроев Гайрат Рустамовичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Махсус автотранспорт воситаларини товарлар номенклатураси асосида автоматлаштирилган таснифлаш тизимини ишлаб чиқиш” мавзусида
Хамроев Гайрат Рустамовичнинг 02.00.09 – Товарлар кимёси, 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш ихисосликлари кесишмасидаги “Махсус автотранспорт воситаларини товарлар номенклатураси асосида автоматлаштирилган таснифлаш тизимини ишлаб чиқиш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон давлат университети ҳузуридаги DSc.03/29.10.2021.K/T.60.05 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2024 йил 17 октябрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170100, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Университет кўчаси, 129. Андижон давлат университети
Тел.: (+99877) 223-88-30
e-mail: abshax@mail.ru