Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамма соҳаларда бўлгани каби тиббиётда ҳам барча масалаларни малакали кадрлар ҳал қилади – Президент
11:25 / 2022-03-18

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

–Ҳамма соҳаларда бўлгани каби тиббиётда ҳам барча масалаларни малакали кадрлар ҳал қилади Бу борада буюк олим Гиппократнинг: “Табобат – барча илм ва ҳунарлар ичида энг қийини ва шарафлиси”,  деган сўзлари айни ҳақиқатдир. Шу боис, бугун тиббий таълим муассасалари сонини кўпайтириш, уларда чуқур билим ва малакага эга кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор бераяпмиз, – деди давлатимиз раҳбари. 

Таъкидланганидек, сўнгги беш йилда 6 та янги тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиб, уларнинг сони 14 тага етказилди, қабул квотаси эса, 4 баробарга ошди. Ҳудудларни малакали мутахассислар билан кафолатли таъминлаш мақсадида:

- вилоятлар буюртмасига асосан манзилли ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилди;
- олис ва чекка қишлоқларга ишга борадиган битирувчилар учун, “Қишлоқ шифокори” дастурини амалга ошириш бошланди. 

Шунингдек, 1,5 минг нафар шифокорлар нуфузли хорижий клиника ва университетларда малакасини оширди.

ЎзА