Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликнинг янги истиқболлари
08:32 / 2022-08-12

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби билан Адвокатлар палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Тадбирда Судьялар олий мактаби раҳбарияти ва профессор ўқитувчилари, Адвокатлар палатаси раҳбарияти, ҳуқуқшунос олимлар, адвокатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мақсад, суд ва адвокатура ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларига мувофиқ ҳуқуқни қўллаш, суд ва адвокатура фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишдир. Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги мавжуд қонунчиликни таҳлилий ўрганиш, судьялар ва адвокатлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ва адвокатура тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Томонлар судьялар ва адвокатлар учун долзарб мавзулар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги ўқув машғулотларини, суд имитацияларини ўтказиш, соҳани ислоҳ қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини ҳамкорликда амалга оширишга келишди. Бундан ташқари қонунчиликдаги бўшлиқларни аниқлаш, уларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, одил судловни амалга ошириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини умумлаштириш, халқаро тажрибани ўрганиш натижалари бўйича суд-ҳуқуқ соҳасида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган таклифлар, концепциялар, дастурлар, тавсиялар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилинади.

Маълум қилинишича, суд ва адвокатура фаолиятига оид илмий-амалий қўлланма ва рисолалар нашр қилиш, илмий тадқиқотлар натижаларини суд ва адвокатура фаолиятига татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

ЎзА