Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишувга эришилди
13:00 / 2025-10-24

Айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг турли таълим ва иқтисодий соҳалар вакилларидан иборат делегация аъзолари Жиззах вилоятида бўлиб турибди.

Хорижлик меҳмонларнинг бир гуруҳи – Нанкин Туризм институти ва Сужоу университети профессори Хиао Феи бошчилигида   Жиззах давлат педагогика университетида бўлишиб, унинг раҳбарияти билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўтказилган музокаралар давомида таълим ва илм-фан соҳасида қатор истиқболли йўналишлар бўйича мулоқотлар қилишди.

Жумладан, университет ҳузурида Хитой тили ва маданияти марказини ташкил этиш, талабалар ва ўқитувчилар ўртасида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, хитойлик талабалар учун рус ва ўзбек тилларини ўқитиш курслари ҳамда тиббиёт факультети қошида клиника очиш каби ташаббуслар илгари сурилди.

Меҳмонлар мазкур таклифларни қизиқиш билан қабул қилиб, келгусида аниқ режалар асосида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишувга эришдилар. 

Ушбу ташриф икки мамлакат таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда халқаро илмий-таълим майдонида янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА