French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликдаги режалар муҳокама қилинди
16:39 / 2021-06-02

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги делегация 1-4 июнь кунлари Минскда бўлиб ўтадиган «TIBO-2021» XXVII халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форумида иштирок этиш учун Беларус Республикасида бўлиб турибди.

Шуҳрат Содиқов мазкур форум доирасида «EPAM Systems» компанияси бош директори П.Шагойко билан музокаралар ўтказди. «EPAM Systems» компаниясининг Ўзбекистондаги филиали 2019 йилда очилган бўлиб, ҳозир унда юздан ортиқ мутахассис фаолият юритади. Компания IT-Park резиденти ҳисобланади.

Учрашувда IT саноат учун кадрлар тайёрлаш ўқув инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари, республиканинг барча ҳудудларидан келган ёшларни жалб қилган ҳолда хакатон (дастурчилар форуми)ларни яратиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, университетлар қошидаги IT-Park мавжуд инкубация марказлари асосида «EPAM Systems» лабораторияларини ташкил қилиш, IT-Park филиали биносида имтиёзли шартлар асосида офис майдонларини барпо этиш, IT мактабларини ривожлантириш каби мавзулар муҳокама қилинди.

 

Муҳтарама Комилова, ЎзА