Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликда янги истиқболли илмий-инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилади
09:59 / 2022-10-28

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидаги тадқиқотчиларнинг илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Унга кўра, ҳамкорликда янги истиқболли илмий-инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилади.    

Шунингдек, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, cоғлиқни сақлаш тизимига оид мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг илмий ечимини таъминлашда лойиҳалар ва чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда рационализаторлик фаолиятини ривожлантиришда зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ҳам биргаликда иш олиб боришга келишилди.  

 

ЎзА