Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик янада ривожлантирилади
14:44 / 2023-05-29

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қатар Давлати Шўро Кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ҳамда Қатар Давлати Шўро Кенгашининг Олий Мажлис билан дўстлик гуруҳининг видеоконференцалоқа шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Олий Мажлис томонидан Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси Нодир Жумаев, Қатар Давлати Шўро Кенгаши томонидан Молиявий ва иқтисодий ишлар масалалари қўмитасининг аъзоси, Қатар Давлати Шўро Кенгашининг Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи раҳбари Аҳмад бин Хитми ал-Хитми ҳам раислик қилди.  

Суҳбат аввалида Қатар Давлати Шўро Кенгаши аъзоларига мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан қабул қилинган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Томонлар парламентлараро дўстлик гуруҳлари ўзаро муносабатларни янги поғонага олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди. Жумладан, Н.Жумаев ҳамкорлик гуруҳи икки давлат манфаатлари йўлида хизмат қилиши, давлат тараққиётининг барча йўналишларида ҳукумат вакиллари учун зарур тавсиялар ишлаб чиқишда асосий бўғин бўлишига ишонч билдирди.  

Жаноб Аҳмад бин Хитми ал-Хитмига кўра, Ўзбекистон ва Қатар ўртасида кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда турли даражадаги мулоқотларни фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга.  

Ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувда Ўзбекистон-Қатар ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш хусусида сўз юритилди.  

Музокаралар якунида икки мамлакат парламентлари ўртасида англашув меморандуми имзоланиши истиқболда ҳамкорликни янада янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдиришди.  

Самимий ва конструктив руҳда ўтган мулоқотда ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.  

М.Комилова, ЎзА