Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик янада мустаҳкамланади
11:56 / 2023-08-24

Шимолий Хитой технология университети халқаро офиси директори ўринбосари Ху Меи бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи аъзолари Андижонга келди.

Хитойлик мутахассислар Хитойнинг Миллий Ar-ge дастури доирасида Андижонда амалга оширилаётган "Катта маълумотларга асосланган қайта тикланадиган энергия билан ақлли (AI) тармоқ тизимини тадқиқ қилиш ва қўллаш" лойиҳасининг оралиқ босқичида белгиланган дастлабки назарий тадқиқот ишлари якунлари бўйича ўрганишлар ўтказмоқда.  

Андижон машинасозлик институти ректори Умиджон Турдиалиев институтга ташриф буюрган тадқиқот гуруҳи аъзолари билан учрашиб, улар билан мулоқот ўтказди.  

[gallery-13223]

Учрашувда ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари, илмий лойиҳаларини тайёрлаш ва бошқа масалалар бўйича эришилган натижалар, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан истиқболли режалар белгилаб олинди.  

Ўзбекистон ва Хитойнинг ушбу икки олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, таълим ва ишлаб чиқариш борасида халқаро грант лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.  

Учрашувдан сўнг хитойлик ҳамкорлар электротехника, электромеханика ва электро технологиялар кафедраси ҳамда физика лабораториясида яратилган шароитлар, ҳамкорлик лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.  

Томонлар ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳар икки томон учун фақат фойдали эканлигини алоҳида таъкидлади.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА