Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ишчи гуруҳи Туркия бўлиб қайтди.
Жорий йилнинг 8-12 май кунлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Туркия Республикасида бўлиб, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳалари фаолияти билан танишди.
Дастлаб Турк стандартлари институти (ТСЕ) президенти Махмут Шахин Сами билан учрашувда 2023 йилнинг 25-26 декабр кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳавторлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг еттинчи йиғилиши ҳамда Бизнес-форумидаги эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди. Маҳаллий тадбиркорларга халқаро стандартларни етказиш ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, ҳамда сертификатларни расмийлаштириш орқали экспортга кўмаклашиш, мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгра Гебзе эркин иқтисодий зонасидаги сифат синов лабораториялар кампусидаги ўқув маркази ва бир қатор йўналишлардаги синов лабораториялари ҳамда Турк стандартлари институти томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган 4 та ахборот тизимлари (Белгенет, ТС360, иКБС НЕТ, Дигер), шунингдек, инспекторлар учун ишлаб чиқилган 4 та мобил иловалар функционал имкониятлари билан ҳам танишиб чиқилди. Навбатдаги учрашув Аккредитация соҳасидаги ҳавторликнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича Туркия ҳалол аккредитация агентлиги (ҲАК) раҳбари Зафар Сойлу билан бўлди.
СМИИC стандартлари асосида сертификатлаштириш ва давлат назорати фаолиятини шакллантиришда Туркия амалиётини ўрганиш, мутахассислар малакасини ошириш, Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (СМИИC) доирасида фаол ҳавторлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув натижасига кўра, Ўзбекистон Аккредитация маркази ва Туркия ҳалол аккредитация агентлиги ўртасида ҳалол аккредитация ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида техникавий ҳавторликни кенгайтириш бўйича ҳавторлик дастури имзоланди.
Агентлик директори Акмал Жуманазаровнинг навбатдаги учрашуви Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи раиси Мустафо Рифат Ҳисоржиқли ўғли билан бўлиб ўтди. Унда Жорий йилнинг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Бизнес-форуми тайёргарлик ишлари мухокама қилинди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ўзаро савдо айланмаси сўнгги 5 йилда 1,5 баробарга ошгани, Туркия сармояси иштирокида 1800 га яқин корхоналар Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият олиб бораётганлиги, Ўзбекистон ва Туркия раҳбарларининг икки мамлакат ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд. долларга етказиш вазифаси қўйгани алоҳида қайд этилди.
Зорлу Техтиле компанияси билан Тошкент шаҳрида, Газиантеп ишлаб чиқарувчилари билан Жиззах вилоятида пойабзал ишлаб чиқаришни, Кейсери Мебел билан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишилди.
Рифат Ҳисоржиқли ўғли Туркия ишбилармон доиралари вакиллари - Савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи аъзолари устувор лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканликлари ҳамда бу масалаларни Ўзбекистонлик шериклар билан Туркияда бўлиб ўтадиган Бизнес-форумида муҳокама қилишни режалаштирганини таъкидлади.
Учрашув якунига кўра, Бизнес форумда фармацевтика, чарм-пойабзал, заргарлик, қурилиш материаллари, мебелсозлик, электротехника ва шиша маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни фаол иштирокини таъминлашга келишиб олинди.
Шундан сўнг А.Жуманазаров Туркия савдо вазири ўринбосари Сезай Учармак билан учрашди. Сезай Учармак Ўзбекистонда ИИИ Халқаро инвестиция форуми юқори савияда ўтказилганлигини эътироф этиб, Туркия ва Ўзбекистон стратегик ҳавторликка эга эканлиги ва биргаликдаги ҳавторликни сезиларли даражада мустаҳкамлаш мумкинлигини билдирди.
Учрашув натижасига кўра, қўшимча савдо имтиёзларини маҳсулотлар кесимида кўриб чиқиб, аниқ таклифлар ишлаб чиқиладиган бўлди.
Сафар давомидаги навбатдаги учрашув Туркия Республикаси Савдо вазирлиги Маҳсулот хавфсизлиги ва назорат бош бошқармаси бошлиғи Хаққи Карабўрклю билан бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилиши доирасидаги топшириқларнинг ижроси, маҳсулотлар импортида давлат назорати, мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш, давлат назорати мутахассисларини билим ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Турк томони Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Божхона Иттифоқи тўғрисидаги битим мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда, учинчи давлатлар билан барча маҳсулотларга нисбатан мувофиқлик сертификатлари ва синов баённомаларини ўзаро тан олиш имконияти мавжуд эмаслигини билдириб, Европа Иттифоқи “CЕ” белгиси (маркировка) талаб этилмайдиган маҳсулотларга нисбатан синов баённомаларини ўзаро тан олиш орқали сертификатлаш механизмини жорий этиш имконияти борлигини билдирди.
Тўқимачилик ва чарм-пойабзал маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган стандартларни уйғунлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш бўйича ишларни бошлаш таклиф этилди. Унга кўра, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат назорат инспекцияси ва Туркия Республикаси Савдо вазирлиги Маҳсулот хавфсизлиги ва назорат бош бошқармаси ўртасида ҳавторлик баённомаси лойиҳаси ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш, хавфларни таҳлил қилишга асосланган импорт ва экспорт жараёнларини бошқариш “Риск-Басед Траде Cонтрол Сйстем (ТАРЕКС) тизимини чуқур ўрганиш, тажриба ошириш ҳамда ушбу тизим имкониятларини республикада жорий қилиш имкониятларини кўриб чиқиш, Туркия Ҳавторлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИCА) ҳамкорлигида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, давлат назорати йўналишида кадрлар тайёрлашни қайта кўриб чиқиш ва сифат жиҳатидан ошириш, давлат назоратини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этиш, шунингдек 2024 йил давомида 20 дан ортиқ давлат назорати мутахассисларни малакасини ошириш, Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни Туркия бозорларига экспорт қилишда импорт талабларини ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш, давлат назорати, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида тажриба алмашиш, консультация ва ўқув курслари ўтказиш вазифаларини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Тадбирлар доирасида Ислом давлатлари стандартлаштириш ва метрология ташкилоти Метрология кенгаши (СМИИC МC)нинг 14-йиғилишида ҳам иштирок этилди.
Йиғилиш давомида метрологик лабораторияларни илмий салоҳиятини кенгайтириш ва соҳада юзага келаётган муаммолар муҳокамалар олиб бориш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда Ислом мамлакатлари етакчи метрология маркази лойиҳаси иш дастурига мувофиқ очиқ мулоқотда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўлчаш ва калибрлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон миллий метрология институтида сўнгги бир йиллик ичидаги фаолияти юзасидан иштирокчиларга тақдимот қилинди.
Йиғилиш кун тартибига киритилган “Ўзбекистонда Иккиламчи эталонлар дозиметрия лабораториясини ташкил этиш”, Ионловчи нурланишлар ва Электр ва магнетизм соҳасида ГУЛФМЕТ доирасида ташкил этилган 4 та қўшимча солиштиришлар юзасидан ГУЛФМЕТ вакили билан мулоқот ўтказилиб, СМИИC томонидан ташкил этилаётган масса ва босим йўналишларида 2 та қўшимча солиштиришларни амалга ошириш юзасидан СМИИC ҳисоботи тингланди.
Дастур режасига кўра, Туркия миллий метрология институти (ТУБИТАК УМЕ) директори доктор Мустафа Четинташ ва бир қатор лаборатория масъуллари билан учрашувлар ўтказилди.
Унда Гебзе шаҳридаги ТУБИТАК УМЕнинг метрологик лабораториялари фаолияти билан тўлиқ танишилди.
Учрашув натижасига кўра, Ўзбекистон миллий метрология институти ва Туркия миллий метрология институти (ТУБИТАК УМЕ) ўртасида миллий эталонлар ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг юқори аниқликдаги ўлчаш натижаларини метрологик кузатилувчанлигини ҳалқаро ўлчашлар тизими (СИ) гача таъминлаш бўйича келишув имзоланди.
Бундан ташқари 2024-йил давомида қўшимча 6 та ўлчаш турлари бўйича ҳамқорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.
Маълумот учун, ҳозирда ТУБИТАК УМЕ ва УзНИМ ўртасидаги қўшимча солиштириш бўйича1 та лойиҳа БИПМ базасида рўйхатга олинган.
Шунингдек, 2024-2025 йиллар мобайнида тебраниш, акустика, куч, узунлик, фотометрия йўналишларида жами 8 нафар метролог мутахассисларни ТУБИТАК УМЕ лабораторияларида малака ва кўникмаларни оширишларини ташкил этишга келишилди. Учрашув якунида метрология соҳасида икки мамлакатда инновацион ва илмий конструкторлик лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги ва бу борада ТУБИТАК УМЕ нинг моддий техник ва интеллектуал салоҳияти юқорилиги таъкидланиб, Ўзбекистон саноатининг аниқ ўлчашларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан холда ҳавторликда юқори аниқликдаги ўлчаш ускуналарини ва эталонларни яратиш таклифи доктор Мустафа Четинташ томонидан тўлиқ қўллаб қувватланди.
Туркия Ҳавторлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИCА) ҳамкорлигида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва 2024 йил давомида 20 дан ортиқ мутахассисларни ўқитишга келишилди.
Қисқа муддатларда амалга оширилган учрашув ва музокаралар, очиқ ва самимий руҳдаги семинарлар натижаси ўлароқ Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳавторлик бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 6-йиғилиши доирасида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳаларида ҳавторлик тўғрисида Битим”ни кучга кириши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрлаш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳавторлик бўйича Битим лойиҳаси ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш ва жорий йилнинг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Бизнес-форуми доирасида имзолаш, Туркия Ҳавторлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИCА) ҳамкорлигида 2024-2025 йилларда грант дастурлар орқали қўшма малака ошириш лойиҳаларини ташкиллаштириш, ИСО/ТC 34/СC 3 “Мева ва сабзавотлар ва улардан олинган маҳсулотлар” қўйи техник қўмитасига Ўзбекистоннинг янги мева-сабзавот маҳсулотларига қўйилган талабларини киритиш бўйича таклифлар киритиш, 2024-2025 йилларда “Ўзбек-Турк Тест Маркази” таркибида Экотекс лабораторияси ташкил этиш чораларини кўриш, Ўзбекистонда миллий эталонлар базасини ривожлантириш дастурига асосан физик-кимёвий ўлчашлар соҳасида 3 та эталонларни харид қилишда тўғридан тўғри шартнома тузиш масаласини кўриб чиқиш, Нисбий намлик ва қаттиқлик бирлиги эталонларини яратиш юзасидан техник шартларни ишлаб чиқилишида ТУБИТАК УМЕнинг илмий ходимларини техник эксперт сифатида жалб қилиш, Ўзбекистон илмий салоҳияти ва саноати имкониятларидан келиб чиқиб эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини ҳавторликда яратиш ва бунда инновацион ривожланиш агентлигининг илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан фойдаланиш, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат назорати инспекцияси ва Туркия Республикаси Савдо вазирлиги Маҳсулот хавфсизлиги ва назорат бош бошқармаси ўртасида ҳавторлик баённомаси лойиҳаси ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўришга келишиб олинди.
Абдурауф Расулов