Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик талабалар бандлигига хизмат қилади
13:41 / 2025-05-27

Қарши давлат техника университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига асосан Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун қулай шароит яратиш, иш билан таъминлаш ва муносиб даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбир доирасида ёш олимлар ўз илмий тадқиқот ишларини намойиш этди. Университетнинг бош биносида талабалар ва битирувчилар учун давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ҳамда семинар-тренинглар ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, университет вилоятдаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларига эга. Тадбирда “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ, “Uzbekistan GTL”, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ, “Ўзстандарт” агентлиги вилоят филиали, Деҳқонобод калий заводи, Қашқадарё вилояти Марказий банки, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот университети каби 50 дан ортиқ корхона ва муассаса мутахассислари ҳамда иш берувчилари қатнашди.

[gallery-23597]

– Жорий ўқув йилида бакалавр ва магистратура босқичини 5 минг 259 нафар битирувчи тамомламоқда, – дейди университетнинг ўқув-услубий ишлар бўйича бошқарма бошлиғи Анвар Абдиев. – Улардан 2 минг 822 нафари турли дастур ва танловлар орқали ҳамкор ташкилотларда иш ўринларига эга бўлган. “Карьера куни” меҳнат ярмаркасидан сўнг яна 658 нафар битирувчи иш билан таъминланди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур меҳнат ярмаркаси фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлашдаги амалий саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунаси бўлди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари