Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик ривож топмоқда
16:15 / 2025-11-19

Тошкент вилояти делегациясининг АҚШга сафари самарали бизнес келишув ва мулоқотларга бой бўлди. Хусусан, 15 ноябрь куни Филаделфиянинг “Sheraton” бизнес марказида Тошкент вилояти делегацияси ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида “Тадбиркорлик, инвестиция ва интонация” бизнес форуми ўтказилди.

Унда АҚШ бизнес элитаси, ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳамда Филаделфияда ишбилармонликда  муваффақият қозонган ватандошларимиз иштирок этди. Форумда икки давлат тадбиркорлари ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича ҳамкорликка қизиқиш билдирди. АҚШдаги “Asian American Business Alliance” ва Америка – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ташаббуслари тақдим этилди. 

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев вилоятнинг инвестицион салоҳияти ва имкониятлари ҳақида сўз юритди ва АҚШ тадбиркорлари билан B2B ва G2B форматида музокаралар ўтказди. Эътиборлиси, Филаделфияда ташкил этилган Тошкент вилояти савдо уйи тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда вилоятда етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта тақсимлаш учун 5000 метр квадрат сиғимга эга йирик омборхона ҳам мавжуд бўлиб, унга дастлабки маҳсулотлар қабул қилина бошланди. 

Форум қатнашчиларини Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ва “Ватан” жамияти раҳбарияти қутлади. АҚШлик ишбилармонлар Тошкент вилоятида яратилаётган “Америка индустриал ҳудуди”да фаолият юритиш бўйича қизиқиш билдирди. 

Тадбирни ташкил этишга “Ватан” жамияти, Америка – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “AD Express” компанияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги кўмаклашди. 

А.Мусаев, ЎзА.