Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик натижаларидан умидлар катта
15:08 / 2025-12-04

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Башқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида вилоят ҳокими З.Мирзаев меҳмонларни самимий қутлаб, ҳар икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, бу муносабатлар ҳудудлараро ҳамкорлик асосида жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлади. 

Шунингдек, Тошкент вилоятида турли соҳаларда истиқболли ташаббуслар юзасидан амалий қадамлар ташлангани, Башқирдистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Александр Шелдяэв билан ҳам олиб борилган самарали музокаралар бу борада муҳим ўрин тутгани қайд этилди. 

Ўз навбатида, Радий Хабиров Тошкент вилояти билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш юқори эканини айтар экан, бу минтақа саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва туризм соҳалари, ишлаб чиқариш ҳамда машинасозлик йўналишларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун катта имкониятлар ҳудуди эканини эътироф этди. 

Қайд этиш лозим, Бошқирдистон нефть-газ, машинасозлик, таълим, кимё ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида етакчи минтақа ҳисобланади. Тошкент вилояти эса инфратузилмаси тез ривожланаётган, турли саноат тармоқлари жадал кенгаяётган ҳудуд сифатида инвестиция учун жозибадор маскан. 

Суҳбат мобайнида томонлар икки ҳудуд ўртасида айни шу соҳаларга кўпроқ эътибор қаратиш, иқтисодий, инвестицион ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Учрашув очиқ, самимий ва галдаги амалий қадамларга йўналтирилган руҳда ўтди. 

А.Мусаев, ЎзА.