Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
21:31 / 2025-06-29

Бухоро давлат педагогика институти Мактабгача ва бошланғич таълим педагогикаси кафедраси томонидан “Мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигини таъминлаш истиқболлари: муаммо ва ечим” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

[gallery-24091]

Анжуманда ўзбекистонлик етук олимлар ҳамда хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан профессорлар ўз илмий маърузалари билан фаол иштирок этди.

Анжуман давомида шўъба йиғилишлари ташкил этилди. Унда истиқболдаги илмий-амалий режалар белгилаб олинди. Тадбир Мактабгача ва бошланғич таълим педагогикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари бошчилигида юқори савияда ўтказилиб, ўз олдига қўйилган мақсадларига эришди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.