Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
11:37 / 2023-11-21

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти томонидан ҳудудлардаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда.

Илмий тадқиқотлар институти ва Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўртасида илмий-услубий ва инновацион технологиялар асосида спорт турларини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат бевосита спорт турлари бўйича ўқув-машғулотларни илмий асосда ташкил қилиш ҳамда спортчи-тренерларни тайёрлаш бўйича илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимларнинг долзарб муаммоларига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ушбу саъйи-ҳаракатлар ҳудудларда оммавий спорт билан шуғулланиб келаётган ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш, танлаш ва йўналтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Т. Рўзиев,  

ЎзА мухбири