Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
12:24 / 2025-12-25

Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро вилояти бўлинмаси ташаббуси билан вилоят Маданият бошқармаси билан вилоятда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ҳамкорлик меморандуми доирасида турли миллат ва элатларнинг меросини асраб-авайлаш, миллий анъана ва урф-одатларни ривожлантириш, маданий маҳсулотлар, фестиваллар ва кўргазмалар ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Меморандум доирасида тожик-форсий, туркман, қозоқ, рус, яҳудий, поляк, корейс, немис ва бошқа миллий маданий марказлар билан ҳамкорлик қилинади. 

– Бу тадбир вилоятда миллатлараро тотувликни, маданий алоқаларни ва бой миллий маданий меросни тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди, – дейди вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Воҳид Ниёзов. – Ушбу ҳамкорлик келажакда вилоят маданий ҳаётини янада жонлантириб, турли миллат вакилларининг ўзига хос дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.