Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
18:51 / 2021-05-21

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги “JICA” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжат инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов ва “JICA”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Ё.Такемура томонидан имзоланди.

Ҳужжат билан инфратузилмани самарали ривожлантириш, иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда ҳукумат томонидан суверен кафолат тақдим этилишини талаб этмайдиган “JICA”нинг хусусий секторни молиялаштириш бўйича янги воситасини жорий этиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 28 май ва 24 июнь кунлари вебинарлар шаклида ўтказилиши режалаштирилган иккита бизнес-конференция давомида янги молиявий воситасининг амалий жиҳатлари ва механизмлари ёритилади. Вебинарлар мақсади Ўзбекистоннинг хусусий компаниялар раҳбарларини “JICA” томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг таклиф этилаётган янги имкониятлари ҳақида кенг хабардор қилишдир.

ЎзА