Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Туркия Республикасининг Самарқанддаги консули Салих Жанер билан учрашди.
Томонлар Навоий вилояти ва Туркия Республикаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлар бўйича фикр алмашди.
Учрашувда вилоят ҳокими мамлакатимизда, шу жумладан, Навоий вилоятида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш борасида элчихона ва консуллик томонидан амалга оширилаётган ишлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, Туркия Республикаси билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда элчихонанинг амалий кўмаги муҳим бўлишини таъкидлади.
[gallery-13997]
Томонлар Навоий вилоятида инвесторлар учун яратилган имкониятларга тўхталиб, Туркия инвестицияларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари.