Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
15:12 / 2021-06-01

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Торлоу ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзерни қабул қилди.

Т.Торлоу ва Ҳ.Фрейзер Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига йўллаган БМТнинг 26-иқлим саммитида (КОП-26) иштирок этиш учун шахсий мактубини етказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши ва экологик хилма-хилликни сақлаш, жумладан, Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. БМТ Бош Ассамблеясининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги бир овоздан қабул қилинган резолюцияси жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистон томонидан бу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини яна бир бор намоён этди.

Британия томони ва БМТ вакилларининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги иштирокини кўриб чиқди.

Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ҳамда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги масалаларини ҳам муҳокама қилди.

 

ЎзА