Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик лойиҳалари амалда
08:47 / 2024-03-13

Иқтисодиётни бошқаришни такомиллаштириш дастурига асосан Осиё тараққиёт банки вакиллари ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Ўзсувтаъминот” АЖ оператив-молиявий кўрсаткичлари ҳамда хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича трансформациялар стратегияси ва йўл хариталарини тасдиқлашда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.  

Шунингдек, операцион-молиявий кўрсаткичлар ва хизмат кўрсатишни кучайтириш, сув таъминоти ва канализация, шу жумладан, гендер ва иқлим ўзгариши мақсадлари, миллий ҳисобга олиш дастурига асосланган харажатларни қоплаш учун сув тарифларини амалга ошириш, тарифларни ўзгартириш ва сувдан барқарор фойдаланиш бўйича коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш чоралари кўриб чиқилди.  

Тадбирда коммуникация стратегиясига мувофиқ гендер сезгир таълим кампаниясини амалга ошириш, инвестициялар ва активларни ишлатиш, сақлашга оид сиёсатни қабул қилиш ҳамда амалга ошириш режалари белгиланди. Марказий ва вилоят сув таъминоти ва канализация активлари реестрини яратиш, шунингдек, тегишли техник ёрдам кўрсатиш масалалари қайд этилди.  

Учрашув якунида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишиб олинди.  

Н.Бозорова, ЎзА мухбири