Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳамкорлик кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди
18:30 / 2025-12-04

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишлаб, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ҳамкорлик кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур баҳсларда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари иштирок этди.

“Ҳамкорлик кубоги” спорт мусобақаларида иштирокчилар спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка ҳамда киберспорт турлари бўйича беллашди.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзда чиққанлар мазкур турнир  юртимиздаги етакчи олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, дўстлик ва бирдамликни янада мустаҳкамловчи муҳим платформа эканини таъкидлади.

— Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган беллашувлар талаба-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтиришга хизмат қилди, — деди Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси талабаси Акмал Жумаев. — Бу ерда ким ғолиб бўлгани эмас, балки ёшларнинг фаол иштироки, ўзаро ҳурмат ва дўстлик руҳида ўтган беллашувнинг ўзи муҳим бўлди. Спорт инсоннинг иродасини мустаҳкамлайди. Уни интизомли, мақсадга интилишида қатъиятли бўлишга ўргатади. Шу боис академиямизда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, уларнинг жисмоний ривожи ва саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ҳамкорлик кубоги” келгусида ҳам давом эттирилиб, турли спорт йўналишлари бўйича оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Конституция байрами муносабати билан уюштирилган мазкур тадбир ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни фаол ва ташаббускор бўлишга ундашда муҳим аҳамият касб этди.

Н.Усмонова, ЎзА