Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик иш самарадорлигини оширади
10:46 / 2023-06-02

Бухорода “Оммавий ахборот воситаларида суд органларининг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ижтимоий тармоқларда инқирозли вазиятларни бошқаришда самарали иштирок этиш” мавзусида тренинг ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари (матбуот котиблари) ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди

Тренинг Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси кўмагида ташкил этилди.  

Бугунги тезкор давр, шиддатли ахборот асри олдимизга фаолиятимиз шаффофлигини таъминлаш учун жамоатчиликка тезкор, холис ва ҳаққоний хабарлар етказиш вазифасини қўймоқда. Шу маънода давлат ва жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларида ахборот олиш имкониятини таъминлаш бугунги кунда янги Ўзбекистоннинг очиқ ва адолатли сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Суд-ҳуқуқ тизимининг янги ахборот сиёсатини, шу жумладан, судлар фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида давлат миқёсида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Жумладан, Президентимиз томонидан 2023 йил 16 январь куни “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони имзоланди.  

[gallery-12179]

Мазкур  ҳужжат асосида Олий суднинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси негизида Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази ташкил этилди. Шунга кўра, PR-марказ деб номланувчи ушбу марказ ҳамда судлар матбуот котибларининг асосий вазифалари аниқ белгилаб берилди. Аҳоли орасида суд ҳокимиятининг ижобий тимсолини шакллантириш ва илгари суриш, суд фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш, ахборот маконининг доимий мониторингини олиб бориш, судлар фаолиятига доир ахборотлар бўйича жамоатчилик фикрини таҳлил ва прогноз қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган материалларга, ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш шулар жумласидандир.  

Шунингдек, мазкур фармонга асосан “2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимининг ахборот сиёсати концепцияси” ишлаб чиқилди. Таъкидланганидек, бу судлар матбуот котибларидан алоҳида масъулият, изланиш, энг муҳими, соҳага оид қонунлар моҳиятини чуқур билиш ва уларга қатъий амал қилишни талаб этади. Шунингдек, айни жараёнда суд тизими матбуот котиблари ёрдамида энг очиқ ҳокимият тизими, ахборот алмашинувида, яъни оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда очиқлик, холислик ва ишончлилик асосий мезон бўлиши кераклиги қайд этилди. Тренинг мобайнида концепция тақдимоти ўтказилиб, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.  

–Тренингдан кўзланган мақсад амалдаги қонунчилик асосида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан ишлаш самарадорлигини оширишдан иборат, – дейди Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов. – Хусусан, судлов моҳиятини очиб беришга қаратилган ҳамда судлар фаолияти ҳақидаги бошқа ахборот материаллари сифатини ошириш, суд маълумотлари билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш, судлар фаолиятига тааллуқли, шу жумладан, танқидий руҳдаги материаллар бўйича журналистлар ва аҳоли билан ўзаро фикр алмашиш юзасидан ишларни янада самарали ташкил этишдир.  

Икки кун давом этадиган мазкур тренинг давомида суд органларининг ижобий медиа қиёфасини шакллантиришда матбуот котиблари эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, коммуникацион жараёнларни аниқлаш ва тизимлаштириш, оммавий чиқишларни самарали ташкил этиш, замонавий медиа муҳитда хавфсизлик хусусида сўз юритилади. Шунингдек, ахборот кампаниялари ташкил этишнинг замонавий усуллари, инқирозли вазиятларда PR, суд тизими ахборот стратегиясини яратиш ва амалга ошириш, суд тизимида гендер масалаларини ёритишнинг тартиблари бўйича кенг тушунча берилади. Иштирокчилар сунъий идрок имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда контент яратиш бўйича ҳам ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди.  

Машғулотлар Олий суднинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари, таниқли медиа экспертлар ва судлар матбуот котиблари ўртасида интенсив мулоқот шаклида ўтказилмоқда  

 

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА