Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик бўйича комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди
20:35 / 2021-06-03

2021 йил 3 июнь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари – Комиссиянинг Ўзбекистон томонидан ҳамраиси С.Сафоев ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раисининг ўринбосари – Комиссиянинг Қозоғистон томонидан ҳамраиси А.Шакиров иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалаларида ҳудудлар, шу жумладан, чегараолди вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда парламентларнинг ролига урғу бердилар.

Делегацияларнинг ўзаро ташрифларини амалга ошириш орқали парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, икки мамлакат вилоятлари ва туманлари депутатларининг тўғридан-тўғри алоқаларини фаоллаштириш учун Ҳудудлар форумини ўтказиш, гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, Парламентлараро иттифоқ, ЕХҲТ ПА, МДҲ ПА каби парламентлараро тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

[gallery-2671]

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва Қозоғистон Республикаси Парламенти ҳузуридаги Парламентаризм институти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг иккинчи қўшма мажлисини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати делегацияси Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди.

Меҳмонлар музей экспонатларидан жой олган заргарлик буюмлари, қурол-яроғлар, қўмондонлар ва оддий аскарлар кийимлари, мусиқа асбоблари, Улуғбекнинг астрономик асбоблари ва Темурийлар даврига оид кўплаб бошқа экспонатлар билан танишдилар.

С.РАҲИМОВ, ЎзА