Ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
Қирғизистон Республикаси маданият вазири маслаҳатчиси Топчубой Дўсбоев билан Тошкент шаҳрида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали директори Элдор Йўлдошев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида фан-таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ижодий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликда фильмлар суратга олиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, Ўш давлат университети ва БДКИ Тошкент филиали талабаларини қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларнинг малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш кўзда тутилган.
