Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
11:44 / 2025-08-08

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Навоий инновациялар университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзоланди.

Бугунги кунда Федерациянинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан ташкилот, корхона ҳамда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда Навоий инновациялар университетида 16 та таълим йўналиши ва 3 та ихтисослик бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланаётган бўлса, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Туркия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон каби мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, олийгоҳда инглиз, немис, корейс ва бошқа хорижий тиллар чуқур ўргатилади. Бу эса талабаларни халқаро меҳнат бозорига ҳам муносиб равишда тайёрлашга хизмат қилаяпти.  

Учрашув якунида билим даргоҳида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ходимлар касаба уюшма аъзолигига қабул қилинди.

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири