Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорларимиз саҳифаларида
00:31 / 2022-07-13

Шаржа музейларида “Қувноқ таътил” оромгоҳи

Шаржа музейлари маъмурияти фаолиятида дам олиш хизмати, турли таълим ва даврий дастурлари алоҳида ўрин тутади. Айниқса, мактаб таътилига киритилган сармоя сифатида жамоатчилик олқишига сазовор бўлган йиллик "Happy Holidays" интерактив оромгоҳига рўйхатдан ўтиш эълон қилиниши айни муддао бўлди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги хабар берди.


Араб ва инглиз тилли дастурга эга икки босқичдан иборат оромгоҳ 6-12 ёш болаларга мўлжалланган. 18 июлда бошланиб, 10 кун давом этадиган биринчи босқич дастури тўрт объект – аквариум, илмий, археология ва санъат музейидан иборат. Август ойи бошига белгиланган иккинчи босқич Ислом цивилизацияси музейи, Денгиз ва ал-Маҳатта музейида ўтади. Бир неча хил интерфаол машғулот ҳамда танловларни ўз ичига олган дастурлар моҳиятан болада маҳорат ва истеъдодни ривожлантириш, дунёқарашни кенгайтириш ва ижодий қобилиятни чархлашга қаратилган.
- Ҳокимиятнинг энг муҳим вазифаси амалга оширилаётган дастурлар, ўтказилаётган тадбирлар орқали музейларнинг турли санъат ва фанлар манбаи сифатидаги аҳамиятини тушунадиган авлодни тарбиялашдан иборат, - дейди Шаржа музейлари бошқармаси бош директори Манал Атая. - Болаларнинг бўш вақтни мазмунли ўтказишлари эса инвестиция учун идеал ва қулай имконият.
 

Муҳаррама Пирматова, ЎзА