Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорларимиз саҳифаларида
10:29 / 2022-06-14

Гватемаладаги ер ости ўтиш йўли турк адабиётининг буюк намояндаси, сўфий шоир Юнус Эмре ижоди мавзусидаги кошинлар билан безатилди, деб хабар беради , “Anadolu” ахборот агентлиги.

Шоир (тахминан 1240-1321 йй) Аҳмад Яссавий ва Султон Валад каби ўз шеъриятида анъанавий араб ёки форс тилидан эмас, туркий тилдан фойдаланган бўлиб, унинг “Севайлик ва севилайлик” сатри асрлар оша мухлислар қалбидан жой олган.

Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA), Гватемала элчихонаси ва Гватемала шаҳар муниципалитети билан ҳамкорликда ер ости ўтиш йўли шоир Юнус Эмре сиймоси ва Истанбул манзаралари билан безатилди.

Шаҳарнинг энг гавжум жойларидан бирида жойлашган Кучиля-Сан Антониа ер ости довони лойиҳа учун ажратилган бўлиб, безаш ишлари тажрибали муҳандислар томонидан амалга оширилди.

Ер ости ўтиш йўли деворида шоирнинг “Жанг учун келмадим, ишқ учун келдим. Дўстимизнинг уйи бизнинг қувончимиз, кўнгиллар яратгани келдим” сатрлари ўймакор нақшлар билан тўлдирилди.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади, ЎзА