French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамид Ҳакимов: “Дори-дармонларсиз руҳий ва жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз!” (+Видео)
14:27 / 2022-09-07

Аксарият тиббиёт мутахассислари инсонларга дори-дармонларга муккасидан кетмасликни тавсия қилади ва асосан руҳий-физиологик мувозанатни яхшилаш орқали, нафақат саломатликни тиклаш, балки бир қанча даволаш қийин бўлган касалликларга ҳам шифо топиш мумкинлигини айтади.

Аммо, ушбу тавсияларнинг муҳим бир шарти бор, уларга ҳафсала билан амал қилиш керак!

ЎзА меҳмони — Ҳамид Ҳакимов ўзининг илк бор нашрдан чиққан “Соғлом бўлай десангиз” номли китобида шундай фикрларни келтириб ўтади.

Муаллиф мухбиримиз билан суҳбатда ушбу китобни ёзишга ўз саломатлиги билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлганини айтади. Яъни, ўзининг айтишича, 2014 йилнинг баҳор ойларида кутилмаганда унинг буйраклари қаттиқ оғриб қолиб, шифокорга мурожаат қилади. Шифокор беморни кўздан кечириб, унинг буйракларида тош пайдо бўлганлигини айтади ва тошни тушириш учун керакли тавсияларни ёзиб беради. Шу тариқа у шифокор ёзиб берган дори-дармонларни истеъмол қилиш билан бир вақтнинг ўзида бадантарбия, тўғри нафас олиш, руҳий мувозанатни яхшилаш, тўғри овқатланиш каби америкалик тиббиёт мутахассиси Поль Брэгг ҳамда Луиза Хейнинг тиббиёт ҳақидаги тўпламларида келтириб ўтилган тавсияларни ўзида қўллаб кўради.

Қисқа фурсатда эса у саломатлигида сезиларли ижобий ўзгаришлар юз бераётгани, руҳияти илгаригидан анча тетиклашганини пайқайди. Орадан бир ой вақт ўтиб, шифокор кўригига қайта келганида буйракларидаги тош бутунлай тушгани ва ҳеч қандай муаммо қолмаганини эшитиб, Яратганга шукрлар айтади.

“Мен “Соғлом бўлай десангиз” номли китобимда келтириб ўтилган тавсиялар ва машқларни авваламбор ўзимда синаб кўриб, ижобий натижага эришдим. Шу боис ушбу китобни ёзишимнинг асосий сабаби соғлом бўлиш йўлида бошимдан ўтказганларим, тажрибаларим ва изланишларимни ҳамюртларимга ҳам илинмоқчиман. Зора, ҳамюртларимга фойдаси тегиб, уларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашларига оз бўлса-да ҳисса қўшсам...” дейди муаллиф, ЎзА мухбири билан суҳбатда.

Муаллиф ёшига нисбатан жуда ёш, руҳан ва жисмонан тетик кўринади. Бунинг сабабини эса у “ўзини севган, саломатлигига жиддий ёндашган, тўғри овқатланиб, соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳар бир инсон мана шундай ёш кўриниши ва узоқ умр кўриши мумкин” лиги билан изоҳлайди.

Яна соғлом бўлиш учун инсон авваламбор ўзини ҳурмат қилиши, мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланиши зарур. Шу каби саломатлик билан боғлиқ 82 турдаги фойдали тавсиялар ва машқлар борасидаги кўрсатмаларни ўз ёнингизда олиб юришингиз ва бўш вақтингизда мутолаа қилишингиз учун қулай бўлган кичиккина, “Соғлом бўлай десангиз” номли қўлланмада ўқишингиз мумкин.

Яъни, инсоннинг нега касал бўлиши, тўғри овқатланиш, кундалик ҳаётимизда биз истеъмол қилаётган таомларнинг фойдаси ва зарарли турлари, тўғри нафас олиш, қад-қоматни яхшилаш ва асаб тизимини яхшилаш, қон айланишини яхшилаш, салбий энергиядан қочиш ва ижобий энергияни ҳосил қилиш учун машқлар шулар жумласидандир.

Китобни мутолаа қилиш истагида бўлганлар, ушбу + 99893-154-80-08 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Муаллиф — Ҳакимов Ҳамид Абдупатаевич 1957 йил 8 августда Ўш шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Бугунги кунда нафақалик гаштини суриш баробарида, у ўз вақтини саломатлик билан боғлиқ фойдали адабиётларни ўқиб ўрганиш, мутахассислар томонидан келтириб ўтилган тавсияларни авваламбор ўзида синаб кўриш ва ҳамюртларга улашишдек эзгу амалларга бағишламоқда.

Ҳозирда эса “Соғлом бўлай десангиз” номли китобнинг иккинчи қисми устида ижодий изланишлар олиб бормоқда.

(Реклама хуқуқи асосида)

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/nyQVSAXulsA" title="Ҳамид Ҳакимов: “Дори-дармонларсиз руҳий ва жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз!”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

 

М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА