French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамдамовлар – танловда ғолиб
10:59 / 2024-10-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, улар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловда шаҳар ва туманлар босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар ўзаро баҳслашди.  

 [gallery-19642]

Якунда Қоракўл туманидан Ҳамдамовлар оиласи юқори натижа қайд этиб, танлов ғолиби бўлди. Ромитанлик Бозоровлар оиласи иккинчи, Пешку туманидан  Собировлар оиласи учинчи ўринни эгаллади.  

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА