ХАМАС ва Исроил вакиллари Қатарда учрашади
ХАМАС 45 кунлик сулҳ эвазига ўн нафар асирни озод қилиш таклифи кўриб чиқилаётганини айтиб, Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокарани давом эттириш учун Қатарга делегация юборди. Доҳадаги музокара шу ҳафта охири ёки кейинги ҳафта бўлиб ўтади.
Таклиф этилган сулҳ битими Исроил бир ойдан ортиқ вақтдан бери қамал қилиб турган Ғазога озиқ-овқат ва бошпана киришига имкон беради.
Айни пайт Ғазода қолаётган 59 асирдан 24 нафари тириклиги тахмин қилинмоқда.
ХАМАСнинг юқори мартабали мулозими Ал-Жазирага айтишича, Мисрдан қабул қилиб олинган келишув шартномасида қуролсизланишга чақирувчи банд бор.