Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХАМАС ва Исроил сулҳ тузди
15:32 / 2025-05-30

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати ва Исроил Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш тўғрисида 60 кунлик сулҳга келишиб олди, деб хабар тарқатди “Al Arabiya” телеканали.

ОАВ маълумотига кўра, АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф томонларнинг ўт очишни тўхтатишга оид битимидан хабардор қилинган. Бироз вақт ўтгач, Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт Тель-Авив ҳақиқатан ҳам сулҳ таклифини қабул қилганини тасдиқлади, бироқ ХАМАС ҳам сулҳга рози эканини тасдиқлай олмаган.

“Ynet” янгиликлар портали хабар беришича, Уиткоффнинг Ғазода турар-жой қуриш бўйича янги режаси ўн нафар тирик гаровдаги шахсни озод қилиш ва 18 нафар марҳумнинг жасадини қайтаришни ҳам назарда тутади. Битимнинг биринчи ҳафтаси икки босқични ўз ичига олади: жумладан, Исроил 1500 га яқин фаластинлик, жумладан террор учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганларни озод қилади.

Тахминга кўра, сулҳ муддати давомида томонлар воситачилар орқали урушни якуний тугатиш шарти бўйича музокара олиб боради.

“Kan” давлат телевидениеси ва радиоси даъво қилишича, ХАМАС норозилик билдирган Уиткоффнинг бу таклифи уруш бутунлай якунланиши ва Исроил қўшинлари анклавдан тўлиқ олиб чиқилишини кафолатламайди.

С.Раҳимов, ЎзА