ҲАМАС Ғазода ҳокимиятни топширишга тайёр(ми)?
ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган сулҳ режасининг бир қисми сифатида Ғазо секторини бошқарадиган Фаластин технократларидан иборат мустақил қўмитага ҳокимиятни топширишга тайёргарлик кўрмоқда.
ҲАМАС вакили Ҳозим Қосимнинг таъкидлашича, мазкур жараёнлар Қўшма Штатлар раҳбари яқин кунларда Фаластин қўмитаси ишини назорат қиладиган Тинчлик Кенгаши таркибини эълон қилиши кутилаётган бир пайтда юз бермоқда.
С.Раҳимов, ЎзА