Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамас 11 йил олдин Ғазода ҳалок бўлган аскарнинг жасадини Исроилга топширди
18:18 / 2025-11-10

Исроил расмийлари топширилган жасадлар 2014 йилда Ғазо секторида ҳалок бўлган лейтенант Ҳадар Голдинга тегишли эканлигини тасдиқлади, деб ёзмоқда “Kazinform” ахборот агентлиги.

– Узоқ ва оғриқли 11 йилдан сўнг Исроилнинг марҳум лейтенанти жасади бугун ўз ватанига қайтарилди, - деб ёзди президент Исаак Герцог ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Таъкидланишича, Голдин бошқа икки аскар билан бирга отишмада ҳалок бўлган, шундан сўнг унинг танаси жангарилар томонидан олиб кетилган. Ҳамаснинг қуролли гуруҳи қолдиқлар Рафоҳ ҳудудидаги туннелдан топилганини айтмоқда. 

Аввалроқ, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластиннинг Ҳамас ҳаракатини қуролсизлантириш ва Ғазо секторини демилитаризация қилишга ваъда бергани хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил бир қатор ҳаво ҳужумларидан сўнг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини тиклаган. Шундан сўнг, Ҳамас Ғазодаги тўқнашувларда ҳалок бўлган исроилликларнинг жасадларини қидиришни кенгайтирди.

Г.Сатторова, ЎзА