Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Халқнинг дарди билан яшаш биз учун мажбурият!”
09:13 / 2025-06-18

Акс-садо

Давлатимиз раҳбари раислигида куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлилига бағишланди. Дарҳақиқат, кун тартибидаги масала бўлган мазкур вазифалар ижроси ҳар доимгидек долзарб.

Йиғилишда қатнашарканман, Президентимиз аҳоли фаровон турмуши учун муаммолар ечимига ҳар нафас камарбаста эканлигига амин бўламан.

Бугун дунёнинг турли нуқталарида сиёсий-ижтимоий, иқтисодий можаролар авж оляпти, савдо алоқалари ва логистика қийинлашяпти. Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. Хўш, бу вазиятда биз давлатимизга, ҳукуматга, асосийси, халққа қандай елкадош бўлишимиз лозим?  

Илк навбатда ҳокимлар ва вазирлар имкониятларни тўғри баҳолаб, ташаббус кўрсатиб ишлаши, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, муаммоларни тез-тез ҳал қилиб бериши зарур.

Йиғилишда бу масала ҳудудлар ва тармоқлар бўйича таҳлил қилиниб, тизимли камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, аҳолининг дарду ташвишини эшитиб, уларга шароит яратиб бериш раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши шарт. Шундай экан, ҳар биримиз бизга билдирилаётган ишончни оқлаган ҳолда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак. Президентимиз қайд этганидек, “Халқнинг дарди билан яшаш биз учун мажбурият!”

Ўз навбатида партиямиз вакиллари Президентимиз ислоҳотларини халқимизга етказиш, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиш ва сиёсий майдонда бу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратамиз. Ҳар бир ташаббуснинг ижтимоий аҳамиятини кенг тарғиб қилиш – биз учун асосий вазифалардан биридир.

Хуршидахон Халилова,

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари.

ЎзА