Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимизнинг шон-шарафи, бирдамлик рамзи
20:32 / 2025-11-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қўқон шаҳрида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан оммавий эстафета ўтказилди.

Миллий гвардия, ички ишлар тизими, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти автомобиллар ва отлиқлар кортежлари, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги Фахрий қоровул қўшинлари ҳамроҳлигида спортчилар, ҳарбийлар, ёшлар ва нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари Туркистон кўчасида “Байроқ – тинчлик ва бирлик рамзи” шиори остида тантанали юриш қилдилар. Миллий куйлар садолари остида минглаб қўқонликлар йўлнинг икки томонида тизилиб, тадбир иштирокчиларини қўллаб-қувватладилар. 

[gallery-26262]

Ўрда майдонида давом этган байрам тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов давлат байроғи халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, порлоқ келажагимизга бўлган ишончимизни ифодалашини алоҳида таъкидлади. Ёш иқтидор эгалари ватанпарварлик мавзуида қўшиқлар ижро этган бўлса, рассомлар, ўқувчи-ёшлар иштирокида давлат рамзлари акс этган расмлар кўргазмаси ҳам барчада катта таассурот қолдирди. 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА