Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос
17:34 / 2023-03-17

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида “Янгиланаётган Конституция – юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади” мавзусида маънавият тадбири ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган Тошкент давлат юридик университети “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” профессори, юридик фанлари доктори Феруза Мухитдинова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарори ва жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдуми тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Маърузачи ўз сўзида Янгиланаётган Конституция юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ривожига хизмат қилиши, энг аввало эса “Инсон қадри учун” ғоясининг устувор йўналиш сифатида белгилаши қайд этилганлигини таъкидлади.

Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар аввало, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилиши зарур. Ана шундагина халқимизни фаровонлик, мамлакатимизни эса барқарор тараққиёт сари етаклайди.

Тадбир иштирокчилари куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва ўтказиладиган умумхалқ референдумида фаол иштирок этиш лозимлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

ЎзА