Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимиз қандай кинофильмларни кўришни истайди
18:08 / 2021-02-25

Андижонда “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” шиори остида “Кинокарвон” тарғибот гуруҳи томонидан аҳоли ва ёшлар билан учрашувлар ўтказилди.

“Бугун киномухлис қандай фильмларни кўришни хоҳлайди?”, “Яратилаётган фильмлар бугунги кун талабига жавоб беряптими?”, “Юртимизда ишлаб чиқарилаётган кино маҳсулотларидан халқимизнинг кўнгли тўляптими?”

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Кинокарвон” тарғибот гуруҳининг аҳоли вакиллари билан учрашувларида юқоридаги каби қатор саволлар, шунингдек, кино санъати, айниқса, миллий фильмларимизнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва роли, миллий кинематографияни ривожлантириш, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, келгусидаги режалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатида кинематография соҳаси вакиллари зиммасига ғоят масъулиятли вазифалар юкланди. Хусусан, замон талабларига мос киноасарлар яратиш, “Ўзбек кинематографиясининг 2030 йилгача бўлган концепцияси”, “Ўзбекистон Республикасининг “Кинематография тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан замонамиз қаҳрамонлари ҳақида ва тарихий мавзуларда бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш устувор вазифалардан бири деб белгиланди.

– “Кинокарвон” тарғибот тадбирларининг асосий мақсади, Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, соҳани янада ривожлантириш учун аҳолининг фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўрганишдан иборат, – дейди “Ўзбеккино” миллий агентлиги бўлим бошлиғи Барно Унгбаева. – Қолаверса, миллий кино санаъатимизни тарғиб этиш, тарихий ва миллий қадриятларимиз, улуғ аждодларимиз ҳамда замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги миллий фильмларни намойиш этиш орқали юртдошларимиз маънавиятини янада юксалтириш, айниқса, ёшларни ватанпарварлик, тарихий ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган.

[gallery-1299]

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Кинокарвон” тарғибот гуруҳи аъзолари – “Ўзбеккино” миллий агентлиги ижодий жамоасининг ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви қизиқарли, жонли мулоқотлар, савол-жавоблар тарзида ўтди.

Учрашувда сўз олган “Ўзбеккино” МА Мультипликацион фильмлар студияси директори Бекзод Саломов, Ўзбекистон Халқ артисти Раджаб Адашев, аниматор Ҳамидулло Маҳмудхўжаев, актриса Феруза Сабитова, продюссер Нодир Мўминов ва бошқалар агентлик томонидан миллий ва тарихий фильмлар, мультфильмлар суратга олиш борасида олиб борилаётган ишлар, келгусидаги режалар хусусида маълумотлар берилди. Кино санъати ҳеч қачон ўлмаслиги, ўз жозибаси, таъсир кучи билан халқимиз маънавий, маданий ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари томонидан миллий кинематографиямизни ривожлантириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Уларни қизиқтирган саволларга агентлик масъуллари, актёр ва мутахассислар батафсил жавоб қайтарди.

Аҳоли ва киноижодкорлар ўртасидаги бу каби учрашувлар Балиқчи, Бўстон туманларида ҳам ўтказилди. Учрашувларда “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган “Ибрат”, “Рангсиз тушлар” бадиий фильмлари намойиш этилди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА