Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқчиллик, ташаббускорлик, шахсий масъулият, мустаҳкам интизом – асосий талаб
09:35 / 2025-06-18

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича видеоселектор йиғилишидан ташкилотлар, мутасаддилар ўзларига қандай хулосалар олдилар?

Оила ва хотин-қизлар қўмитасида 16 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселекторда муҳокама қилинган масалалар ва белгиланган топшириқлар ижросини қатъий бажаришни таъминлашга оид йиғилиш айни масалаларга бағишланди.  

Президентимиз белгилаб берган топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова томонидан соҳа масъулларига етказилди.

Қўмита марказий аппарати ва умуман тизимда ходимларнинг масъулияти ва хизмат вазифаси ҳамда ижро интизомига нисбатан жавобгарлигини қатъий ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.  

Жойларда сайёр қабуллар ташкил қилиш, аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ўрганиш, маҳаллаларда оила ва хотин-қизларга тегишли муаммолар билан ишлашни янги сифат босқичига олиб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур ишлар юзасидан  натижадорликни таъминлаш бўйича ҳар бир тузилма ва масъулларнинг вазифалари қатъий уқтирилди.  

Aйниқса, проактив ишлаш режимига ўтиш, топшириқ кутмасдан, муаммони аниқлай олиш ва уни бартараф этишга тезкор киришиш,  оилалар фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларни олға суриш, жойларда аёллар муаммолари билан ишлаш суръати ва сифатини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Мурожаатлар билан ишлаш ҳолати муҳокама қилиниб, самарадорликни ошириш талаби қўйилди.  

Оилаларни ривожлантиришга қаратилган омиллар – хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни даромад топишга йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби ўнлаб йўналишларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар қатъий белгилаб берилди.

Ҳар бир ишга виждонан ёндашиш, сифат ва натижага эришиш хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш бўйича ходимларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.  

Йиғилишда қатъий таъкидланилганидек, халқчиллик, ташаббускорлик, шахсий масъулият ва мустаҳкам интизом билан натижага эришиш талаб этилади.

Н.Усмонова,  

ЎзА