Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқчил давлат хизматига очиқ йўл
17:00 / 2022-11-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Наманган муҳандислик-технология институти битирувчи ёшлари билан “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида ўтказилган очиқ мулоқот Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда “Наманган шаҳар” тажрибасини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ҳамкорлигида ёшларга давлат фуқаролик хизмати тўғрисида тушунчалар бериш, уларда давлат хизматига қизиқишни ошириш, шунингдек, талабаларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Мулоқот аввалида, меҳмонлар институт магистрлари ва талабалари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига бағишланган кўргазма билан танишиб, тадқиқотлар натижаларини юқори баҳолади.

[gallery-9727]

Тадбирни НамМТИ ректори О. Маматкаримов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда институтда ёшлар билан ишлаш тизимида олиб борилаётган ишлар кўлами ҳақида атрофлича маълумот берди. Шундан сўнг, меҳмонлар талабаларга ўзларининг таҳсил даври, изланишлари ва меҳнат фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, мақсадга эришиш мезонлари, қарор қабул қилишдаги муҳим жиҳатлар хусусида қимматли мушоҳада ва мулоҳазалар билдирди.

Очиқ мулоқот давомида талабалар томонидан таълим сифатини ошириш, хорижий тилларни ўзлаштириш тизимини оптималлаштириш, илмий-тадқиқот ишлари самарасини кенг оммалаштириш, иш билан таъминлаш йўналишларига қаратилган муҳим таклиф ва ташаббуслар ишчи гуруҳга билдирилди. Аксарият масалалар ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Яна кўплаб масалаларни ечиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Тадбирда бир гуруҳ фаол талабалар рағбатлантирилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА