“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” юксак савияда ташкил этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз бўйлаб 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” бўлиб ўтди.
Ҳафталик Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимизда зиёрат туризми салоҳиятини юзага чиқариш, Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида танитиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан юксак эътирофга сазовор бўлиши, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Ҳафталик доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид сувенирларни тарғиб этишга қаратилган кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
[gallery-9415]
Ҳамдам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА